Линклар

БМТ қурол-аслаҳа инспекторлари бугун Ироқда ядро тадқиқотлари марказини ва бир пайтлар "Скад" ракеталари ишлаб чиқарилган корхонани кўздан кечирдилар.


Барча уч ҳарбий объект қайтадан текширилди. Халқаро ҳамжамият Ироқ расмийларидан оммавий қирғин қуроллари ва баллестик ракеталари ишлаб чиқаришда иштирок этган ироқлик мутахассислар рўйхатини кутмоқда. Бу ҳақдаги талабномани БМТ қурол инспекторлари гуруҳи раҳбари Ханс Бликс шанба куни Бағдод расмийларига жўнатган эди.
XS
SM
MD
LG