Линклар

Ротербургдаги одамхўрлик

  • Абдулла Искандар

Мана бир нечa кундирки, немис матбуоти Ротенбургдаги одамхўрлик ҳақида ëзмоқда. Тинч ва осуда гўша ҳисобланган бу овлоқ немис шаҳарчаси юз берган ҳодисадан ҳали ҳам ўзига кела олмаяпти.
Ушбу жиноят немис полицияси ҳисоботида
қуйидагича ëритилади.


"41 ëшдаги Армин интернетда эълон беради. Эълонда унчалик ориқ бўлмаган эркакни аввалига ўлдириб, кейин эса қовуриб ейиш истаги ҳақида ëзилган эди. Бу эълонни ўқиган берлинлик 42 ëшдаги Сименс фирмаси инженери Бернд Юрген одамхўр қурбони бўлиш орзуси билан тўлиб тошади. Аввалига у машинасини сотади ,кейин ўзи ишлаëтган Сименс фирмасидан шахсий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида таътил олиб Ротенбург шаҳрига одамхўр ҳузурига йўл олади. Каннибал аввалига ўз қурбони олатини кесиб товада қовуради. Улар бу "таомни"баробар танаввул қилишади.Кейин эса Юрген ўзини ўлдириш изнини каннибалга бериб, дори ичиб уйқуга кетади. Каннибал ўз қурбонини ўлдириб, бўлакларга ажратади. Кейинчалик Бернд Юрген жасадининг бир қисми ротенбурглик одамхўр Арминнинг уйидаги музхонадан топилган."

Бор гап шу. Энди эса тингловчиларимизда пайдо бўлган саволларга жавоб изласак. Биринчи савол: Нега ҳаëти фаровон,топиш тутиши яхши бўлган 42 ëшли компютер инженери Бернд Юрген ўз ихтиëри билан одамҳўр ошқозонидан жой олди? Бу саволга бугун немис матбуоти,руҳшунос олимлар ва ҳуқуқ -тартибот органлари жавоб излашмоқда. Немис полициясининг фикрига кўра. "Каннибал ва каннибализм қурбони ҳомосексуалликка мойил кишилар бўлган". Aйнан шу жиҳат уларни яқинлаштирувчи асосий омил дея ҳисобланмоқда. Ҳалле Виттенберг университети қошидаги руҳий касaлхона бoш врачи Андреас Марнерос фикрига кўра каннибализмнинг асосий сабабларидан бири "бузилган сексуал фантазия ва бунинг баробарида бошқа бир инсон билан бирлашишгa бўлган интилиш" экан. Аммо одамхўрнинг қўшнилари у ҳақда фақат яҳши гапларни айтишмоқда."Арминни биз жуда ҳушмуомала, ҳар доим бошқаларга ëрдам беришга тайëр олийжаноб инсон сифатида яҳши билар эдик" дея гапиришмоқда. Аммо инсоннинг ташқи қиëфаси ҳар доим ҳам ички руҳият хабарчиси бўлмас экан.

Кейинги савол: Ҳўш немис полицияси бу жиноятни қандай қилиб фош қилди ?

Берлинлик қурбон каннибал ошқозонидан жой олгач, ротенбурглик одамхўр, яна интернет орқали янги қурбонлар излай бошлади. Германия полицияси интернетдаги эълон орқали ротенбурглик одамхўрни фош қилди. Жиноятга қарши курашиш федерал идораси бошлиғи Дирк Бюҳнерга кўра" жиноятчи тасодифан фош бўлган." Немис полицияси Арминнинг уйини тинтув қилганида, қотиллик ва одамхўрлик сахналари акс этган видеотасмаларни топишган. Видеотасвирларнинг аксарияти шу йил март ойида суратга олинган.

Яна бир савол: Ҳўш каннибализм жиноятми, ëки ақлдан озган одамнинг назоратсиз ҳаракатими?
Ротенбурглик каннибалнинг эс- ҳуши жойида бўлганини ҳамма бирдай гапираëтган бўлсада, барибир унинг руҳий соғлиги тиббий кўрикдан ўтказилади. Ҳамма нарса ана шу тиббий кўрик хулосасига боғлиқ. Агар ротербурглик каннибалнинг ақли жойида эмаслиги аниқланса махсус ҳастаҳонага ëтқизилади.

Шу йил ëзда Камбоджадаги маҳкама жасадларни еб кун кўрган икки каннибални мамлакатда каннибализмга қарши қонун йўқлиги учун суд залидан озод қилганди. 2001 йил баҳорида эса Қозоғистонннинг Актюбинск шаҳридаги маҳкама икки Қозоғистон фуқаросини одамхўрликда айблаб, 17 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Ҳозир Германияда интернетдаги одамхўрликка чақирувчи эълонларга қарши чоралар кўриш ҳақида гап- сўзлар бўлмоқда. Германиядаги вояга етмаганлар ҳимояси ҳақидаги қонун доирасида буни амалга оширса бўлади, аммо каннибализмга қарши кураш Германия жазо қонунларида акс этмаган. Ротербурглик одамхўр эса қасддан одам ўлдириш айби бўйича маҳкамага тортилади.
XS
SM
MD
LG