Линклар

Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятида давлат тўнтариши ясашда иштирок этганликда айбланиб яна икки киши ҳибсга олинди.


Республика Бош прокуратурасининг оммавий ахборот воситаларига тарқатган маълумотига кўра,бу икки киши Тожикистон армиясининг собиқ полковниги Маҳмуд Худойбердиев 1998 йил ноябрда мамлакат шимолида уюштирган исёнда фаол иштирок этган. Лекин уларнинг номлари ошкор этилмади.
Эслатиб ўтамиз,шу вақтгача Тожикистонда ҳукуматга қарши мазкур исёнда айбланиб, икки юзга яқин киши маҳкама жараёнига тортилди. Улардан ўнлаб киши отувга ҳукм қилинган.
Маҳмуд Худойбердиев ва унинг энг яқин сафдошлари ҳозир интерпол қидирувидадир.
XS
SM
MD
LG