Линклар

АҚШ собиқ вице-президенти Алберт Гор икки минг тўртинчи йилдаги президентлик сайловларида иштирок этмаслигини билдирди.


Гор шу вақтгача президентлик лавозими учун Демократик партиядан бўлажак сайловлардаги асосий даъвогар ҳисобланарди.
Ал Гор телевидениега берган мусоҳабасида Жорж Буш маъмуриятининг сиёсатини ўзгартириш зарурлиги тўғрисида гапирди.
Горнинг баёнотига кўра, бунинг учун ўзи бажарадиган ишнинг энг маъқули бўлажак сайловда иштирок этмасликдир.
Билл Клинтон даврида саккиз йил вице-президент бўлган Гор икки мингинчи йилдаги президентлик учун кескин курашда Жорж Бушга ютқазиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG