Линклар

logo-print

Гаагадаги халқаро трибуналда Босния серблари Республикасининг собиқ президенти Билян Плавшичнинг иши юзасидан якунловчи маҳкама жараёни бошланди.


Ихтиёрий равишда судга келган 72 ёшли Плавшич хоним тўқсонинчи йиллар бошларида Боснияда бўлиб ўтган урушда инсонийликка нисбатан жиноятлари учун айбдор эканлигини эътироф қилди.
Маҳкама жараёнида АҚШнинг собиқ давлат котиби Мадлин Олбрайт хоним ва ёзувчи, тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати Эли Визел
гувоҳ сифатида иштирок этмоқдалар.
Маҳкаманинг якунловчи жараёни уч кун давом этади. Мобода суд уни айбдор деб топса, Плавшич хоним қолган умрини қамоқда ўтказади.
XS
SM
MD
LG