Линклар

logo-print

Германияда хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари иш ташлашни давом эттирмоқдалар.


Бугун мамлакатдаги асосий аэропортларнинг хизматчилари иш жойларини тарк этганлари сабабли Германиядаги энг йирик авиакомпания - Люфтганза қарийб 300 та рейсни бекор қилди.

Германиянинг марказий ва ғарбий минтақаларидаги баъзи шаҳарларда поездлар ва шаҳар транспорти тўхтатиб қўйилган, касалхоналар ва болалар боғчалари ходимлари, шунингдек, давлат муассасалари хизматчилари иш ташлаганлар.

Иш ташлашни уюштирган касаба уюшмалар етакчилари бугун ҳукумат вакиллари билан учрашмоқдалар. Улар хизмат кўрсатиш соҳаси хизматчиларининг иш ҳақларини оширишни, Германиянинг шарқий ва ғарбий қисмида иш ҳақини бир хил тўлашни талаб қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG