Линклар

logo-print

БМТ ёш болаларни ҳарбий хизматга жалб этувчи 23 мамлакат ва ташкилотнинг рўйхатини эълон қилди.


Ҳисобот муаллифларининг ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйлаб юз бераётган қуролли тўқнашувларда 300 минг нафар атрофида бола қатнашаяпти.

БМТ маълумотларига қараганда, Африканинг бир қатор давлатларида болаларни ҳарбий хизматга нафақат исёнчи гуруҳлар, балки ҳукуматлар ҳам ёлламоқдалар.

БМТнинг болалар муаммолари бўйича махсус вакили Олара Оттуну Хавфсизлик кенгашини бу мамлакатлар ва ташкилотларга қурол сотишни таъқиқлаб қўйишга ҳамда улар лидерларининг халқаро учрашувларда қатнашишига мораторий эълон қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG