Линклар

Салман Радуев Жазо ижро этиш бош бошқармаси ходимлари томонидан дафн этилди, деб бугун хабар берди Россия Адлия вазирининг муовини Юрий Калинин.


Унинг сўзларига кўра, уч кун ичида яқинлари жасадни сўраб мурожаат қилмаганликлари сабабли, Радуев йўриқномаларга биноан дафн этилган. Унинг қаерга кўмилгани тўғрисида хабар берилмади.

Собиқ чечен дала командири Салман Радуев 14 декабрь куни ўлган эди. Расмийларга кўра, Радуев ички аъзоларига қон қуйилиши оқибатида ўлган.
XS
SM
MD
LG