Линклар

logo-print

Лондонда Ироқ мухолифатининг конференцияси ниҳоясига етди.


Унда Саддам Ҳусайн режими ағдарилганидан кейин тузилажак ўтиш даври ҳукуматига асос бўладиган қўмита ташкил қилишга келишиб олинди. Қўмитада 65 ўрин бўлади. Бу ўринлардан кўпчилиги Ироқ ислом инқилобининг олий кенгаши, деб аталадиган ташкилотга, шиалар партиясига ҳамда курдларнинг бир неча ташкилотига тегадиган бўлди.

Шиаларнинг конференцияда қатнашган беш гуруҳи вакиллари қўмита жойларининг бу тахлит тақсимланишидан норозиликларини билдириб анжуманни тарк этдилар.
XS
SM
MD
LG