Линклар

Олти гуруҳга бўлинган БМТ экспертлари бугун Ироқда оммавий қирғин қуролларини излаб, навбатдаги объектларни текширишни бошладилар.


27 ноябрдан буён ҳаммаси бўлиб 90 та объект текшириб бўлинди.

АҚШ давлат котиби Колин Пауэллга кўра, Қўшма Штатлар Ироқнинг ўз ҳарбий дастурларига доир ҳисоботига шубҳа билан қарамоқда. Ироқ ҳисоботи Вашингтонда ўрганилмоқда. Натижалар шу ҳафта ниҳоясида эълон қилиниши кутилмоқда.

БМТ вакиллари ҳисоботда бир неча кимёвий ва биологик дастурларга оид маълумотлар йўқ эканлигини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG