Линклар

Афғонистонлик хотин-қизлар ҳанузгача ҳуқуқсиздирлар, улар систематик равишда хўрланмоқдалар ҳамда зўравонлик қурбони бўлиб қолмоқдалар, деб баёнот берди халқаро "Хьюман райтс уотч" ташкилоти.


Ташкилотнинг бугун эълон қилинган ҳисоботида таъкидланишича, Афғонистоннинг кўплаб минтақаларида хотин-қизлар толиблар давридагидай маҳаллий ва мамлакат ҳукумати амалдорларининг зўравонликлари қурбони бўлиб қолмоқдалар. Бу фикрга далил сифатида Ҳирот хокими Исмоилхоннинг хотин-қизларни яна чодра кийишга мажбур қилгани айтилади, ҳисоботда.
XS
SM
MD
LG