Линклар

logo-print

Бугун Япония бош вазири Юничиро Коизуми Россия Ташқи ишлар вазири Игор Ивановни қабул қилганидан кейин, Япония ва Россия орасида узоқ вақтдан бери давом этиб келаëтган худудий келишмовчиликлар ҳал этилиши ҳақида умид билдирди.


Иванов икки томонлама масалаларни ва Коизумининг 9 январда Москвага қиладиган сафарини муҳокама қилиш учун Токиога келган.
Ташқи ишлар вазирлигининг Иванов айтганларига асосланиб билдиришича, Россия Япония билан стратегик ҳамкорлик яратиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Иванов бугун Япония Ташқи ишлар вазири Йорико Кавагучи хоним билан терроризмга қарши кураш ва Шимолий Кореянинг ядровий дастури борасидаги келишмовчиликлар хусусида музокаралар олиб боради.
XS
SM
MD
LG