Линклар

logo-print

Бугун Британия ва Америка расмийлари Ироқнинг оммавий қирғин қуроллари тўғрисидаги ҳисобот ҳақида хавотирланиш билдирдилар.


Британия ташқи ишлар вазири Жак Строга кўра, ҳисоботда Ироқнинг кимëвий қуроллари борасида батафсил маълумот берилмаган. Аммо у Британия ҳозирча мазкур ҳисобот билан тўлиқ танишиб чиқмаганини қайд этди.
Оқ Уй матбуот вакилининг таъкидлашича, АҚШ президенти Жорж Буш Ироқ ҳисоботида муаммолар бор, дея хавотирланмоқда ва Қўшма Штатлар ўзининг бу хусусдаги муносабатини яқинда расман билдиради.
Британия бош вазири Тони Блэр Ироқ президенти Саддам Ҳусайн БМТ резолюцияларига амал қилиши ҳақида умид билдирди, аммо агар зарур бўлса, Британия ва АҚШ чора кўришга тайëр эканини яна такрорлади.
Британия Мудофаа вазири Жеф Хун “Британия эҳтиëт чораси сифатида, Ироққа қарши ҳарбий ҳужум эҳтимоли учун тайëргарлик кўрмоқда”, деди.
Бугун Туркия армияси ҳам Ироққа қарши эҳтимолий уруш учун тайëргарлик кўраëтгани билдирилди. Аммо Туркия ҳарбий амалдорлари “Туркия Ироқ билан бўлган чегара бўйига қўшимча қўшинлар жўнатмоқда”, деган матбуот хабарларини рад этдилар.
“муаммолар бор”, деган хулосага келган АҚШ президенти Жорж Бушнинг миллий хавфсизлик маслаҳатчилари вазиятни муҳокама қилиш учун бугун Вашингтонда учрашув ўтказадилар.
XS
SM
MD
LG