Линклар

Қибризнинг турк жамияти лидери Рауф Денктош феврал ойи охиригача Грециянинг қибризлари билан оролни бирлаштириш тўғрисидаги музокараларни қайтадан бошлашга тайёрлигини билдирди.


БМТ таклиф этган режа бирлашган Қибризга 2004 йилда Европа Иттифоқига қўшилишга имкон берадиган кўринади. Ҳозирча эса, Европа Иттифоқига кириш таклифини жаҳон ҳамжамияти эътироф этган Грециянинг Қибриз республикаси олган.
Копенгагенда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи саммитида Греция ва Туркия қибризлари ўртасидаги маслаҳатлашувлар Денктош ўзини ёмон ҳис этаётганини айтиб, хонадан чиқиб кетгандан кейин тўхтаб қолган эди.
XS
SM
MD
LG