Линклар

АҚШ ҳукумати Техасс компютер фирмасининг беш ходимини терроризмни маблағ билан таъминлашда айблади.


“ИнфоКом” компаниясининг вице-президенти Хассан Элаши ва унинг тўрт биродари ҳибсга олинди.
Элаши АҚШдаги энг йирик мусулмон хайр-саховат ташкилотига бошчилик қиларди.
“Хамас” фаластин гуруҳининг раҳбарларидан бири Мусо Абу Марзук ва унинг хотини ҳам террорчиларга молиявий ёрдам берганликда сиртдан айбландилар.
Эр-хотин “ИнфоКом” фирмасига бевосита алоқадор бўлганлар ва АҚШ қонунларини четлаб, Сирия ҳамда Ливанга компютер сотиш билан шуғулланганлар.
XS
SM
MD
LG