Линклар

logo-print

Британиянинг Би-Би-Си радиохизмати ўзининг 70 йиллигини нишонламоқда.


Жанубий Африкадаги Столовая тоғининг чўққисидан байрамга аталган тўппадан-тўғри эшиттириш берилмоқда. Дастлабки эшиттиришлардан бири айни ана шу жойдан узатилган эди. Эшиттириш Ҳинд океани узра қуёш чиққанидан то Атлантика океанида ботгунча олиб борилади.
Узлуксиз радио эшиттиришда таниқли сиёсатчилар ва маданият арбоблари иштирок этадилар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Кофи Аннан Британия радиохизматининг жаҳон бўйлаб ҳаққоний ахборот тарқатаётганини юксак баҳолади.
Шуни айтиш керакки, Би-Би-Си 43 тилда эшиттириш олиб боради. Уни дунёдаги 150 миллион киши тинглайди.
XS
SM
MD
LG