Линклар

БМТнинг кузатув, назорат ва текширув бўйича комиссияси ижрочи раиси Ханс Блинкс АҚШ ва Буюк Британия Ироқда муваффақиятли иш олиб бориш учун етарли даражада ахборот бермаётганларини билдирди.


Би-БИ-СИга берган интервюсида Ханс Блинкс, “АҚШ ва Буюк Британия маъмуриятлари бериши мумкин бўлган энг муҳим ёрдам, оммавий қирғин қуроллари бўлиши эҳтимол тутилаётган иншоотлар ҳақидаги ахборотлардир”, деди.
Унинг айтишича,инспекторлар ҳалигача бундай қурол айни қаерда сақланиши тўғрисида бирор маълумотга эга эмаслар.
Блинкс, шундай ахборот комиссияга берилишига умид қилди. Шу билан бирга у, мободо ироқликлар комиссия билан ҳамкорлик қилсалар, бундай ахборот зарур бўлмаслигини ҳам таъкидлади.
XS
SM
MD
LG