Линклар

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот учун ахборот тарқатди.


Унда 2002 йил 21 декабрда Туркманистон Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси Абдурашид Қодировни дипломатнинг юксак мақомига зид ҳаракатлари учун персона нон-грата эълон қилгани билдирилган. Элчига 24 соат ичида Туркманистонни тарк этиш талаб қилинган.
Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли расмий нотаси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига шу куниёқ юборилган.
Маълумки, бундан аввал Туркманистон маъмурлари Ўзбекистон элчисини президент Сапармурод Ниёзовга суиқасд уюштириш ташкилотчиси ҳисобланаётган Борис Шихмуродовни элчихона биносида яширганликда айблаган эди. Аммо яқинда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бу даъволарни рад этиб, оммавий ахборот воситалари мухбирлари учун махсус матбуот анжумани ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG