Линклар

Афғонистонда тинчлик ўрнатувчи халқаро кучларга тегишли немис вертолёти ҳалокатга учради.


Афғон исломий агентлигининг маълумотига кўра, унинг бортидаги ҳамма олти киши ҳалок бўлган. Улар Германия ҳарбий хизматчилари бўлсалар, керак деб тахмин қилинмоқда. Аммо Германиянинг Афғонистондаги ҳарбий контингенти вакили ҳалок бўлганлар сони ва уларнинг миллати тўғрисида аниқ маълумот йўқлиги тўғрисида гапирди.
Бугунги эшиттиришни олиб бораётган Абдулла Искандар мухбиримиз билан телефон орқали боғланиб, вертолёт ҳалокати тафсилотларини аниқлаб олди. Дастур давомида ана шу хабар билан танишасиз.
XS
SM
MD
LG