Линклар

21 декабрда БМТининг Ироқдаги экспертлари Бағдодда ва унинг атрофида ишлаб чиқарилиши ёки тўплаб қўйилиши мумкин бўлган тўрт иншоотни бориб кўрдилар.


Ироқ матбуоти Америка Қўшма Штатларининг Ироқ қуролсизланиш тўғрисидаги олган мажбуриятини “моҳиятан бузганлиги” тўғрисидаги баёнотини қаттиқ танқид қилди.
Ироқнинг нуфузли газеталарида чоп қилинган мақолаларда АҚШ “ ўйинни аниқ бир мақсад - Ироққа ҳарбий босқинчилик қилиш нияти билан олиб бораётгани” тўғрисида ёзилган.
АҚШнинг шу ҳафтадаги баёнотида Бағдод ўз ҳарбий дастури тўғрисидаги ҳисоботига янги ахборотлар киритмагани халқаро мажбуриятни бузиш, деб кўрсатилган эди.
XS
SM
MD
LG