Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш ўзининг Африка мамлакатлари бўйлаб январ ойига белгиланган сафарини бекор қилди.


Оқ уй матбуот котиби Ари Флайшернинг айтишича, бу сафар ички ва ташқи сиёсий сабабларга кўра анча узоқ муддатга қолдирилди. Маъмуриятнинг бошқа вакиллари Ироқ бўҳрони ҳал бўлмагунча, Буш бу мамлакатларга сафар қилмоқчи эмаслигини айтишмоқда.
27 январда БМТ қуролсизлантириш комиссияси бошлиғи Ханс Бликс Бағдоднинг оммавий қирғин қуроллари соҳасидаги ўз дастури тўғрисидаги ҳисоботига узил-кесил баҳо бериши лозим. Ироққа қарши АҚШ ҳарбий амалиёт бошлайдими ёки йўқми, Бушнинг шундан кейин қарорга келиши кутилмоқда. Табиийки, Буш ўзининг энг яқин сафдошлари билан шу пайт Вашингтонда қолмоқчи.
Бундан ташқари, Америка махсус хизмати Бушнинг Африка сафари унинг хавфсизлиги учун сира бехатар эмаслигини айтмоқда. Америка Президенти бормоқчи бўлган Кенияда яқинда содир этилган террорчилик шундан далолат бериб турибди. Шунга қарамай, маъмурият вакиллари Президент аввал ҳеч қачон бўлмаган Африкага 2003 йилда албатта боришга қатъий аҳд қилганини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG