Линклар

Американинг Калифорния штатида шу ҳафта бошида ушланган Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларидан бўлган кишиларнинг деярли ҳаммаси қўйиб юборилди.


Ўшанда бир неча юз киши давлат органларига қайддан ўтиш учун ихтиёрий равишда келган пайтида ҳибсга олинган эдилар. Маҳаллий мусулмонлар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳлари маъмурларни ирқчиликда айблаб, норозилик намойиши ўтказдилар.
Аксилтеррор янги қонунга кўра, АҚШда яшаш ҳуқуқига эга бўлмаган араблар ва Ўрта Шарқдан келганлар қайддан ўтишлари лозим. Аёллар ва болалар бундан мустаснодирлар.
XS
SM
MD
LG