Линклар

АҚШ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо секторида ва Иордан дарёси ғарбий соҳилида БМТнинг бир британиялик ва икки фаластинлик ходимлари ҳалок бўлгани учун Исроилни айбловчи резолюциясига вето қўйди.


Резолюция Сирия томонидан таклиф этилган ва уни Хавфсизлик Кенгашининг 12 аъзоси, жумладан Россия ва Буюк Британия қўллаб-қувватлаган эдилар.
АҚШнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакили Джон Негропонте резолюция бир томонлама, Исроилга қарши характерга эга эканлигини билдирди.
Декабр ойи бошида фаластинликлар билан тўқнашув пайтида Исроил аскарлари БМТининг уч ходимини отиб қўйган эдилар.
XS
SM
MD
LG