Линклар

АҚШ, Европа Иттифоқи, Россия ва БМТ фаластинликларни ва исроилликларни дарҳол сулҳ тузишга чақирдилар.


Бу “тўртлик” вакилларининг Вашингтондаги учрашувидан кейин шу ҳақда эълон қилинди.
Ёзма баёнотда айтилишича, Исроил икки мингинчи йил сентябрида “интифода” бошлангандан сўнг эгаллаб олган фаластин ерларидан чиқиб кетиши зарур.
“Тўртлик”нинг тинчлик режаси Исроилда 28 январга белгиланган парламент сайловларигача тўлиқ эълон қилинмаса керак.
“Тўртлик”нинг ҳамма аъзолари фаластинликлар ўз давлатларини тузишга ҳақлидирлар, аммо Исроилга хавфсизлик кафолати берилиши лозим, дедилар.
XS
SM
MD
LG