Линклар

Бугун Эрон президенти Муҳаммад Ҳотамий 4 кунлик расмий ташриф билан Исломободга келди.


Покистон ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Ҳотамий президент Парвез Мушарраф ва бош вазир Зафаруллохон Жамолий билан учрашади.
Мазкур учрашувда қўшни Афғонистондаги вазият муҳокама этилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, толиблар Афғонистонда хукмрон бўлган даврда Эрон ва Покистон ўртасида муносабатлар совуқлашган эди. Покистон толиблар, Эрон эса Шимолий иттифоқ тарафини тутди. Аммо ҳозир икки давлат президент Хомид Карзай ҳукуматини расман қўллаб-қувватламоқда.
Ҳотамийнинг Исломобод ташрифи давомида Эрондан Покистон орқали Ҳиндистонга газ ва нефт жўнатиш масаласи ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG