Линклар

Туркиядаги ҳукмрон “Адолат ва Тараққиëт” партиясининг лидери Ражеп Тайип Эрдўған бугун икки кунлик амаллий ташриф билан Анқарадан Москвага жўнаб кетди.


Туркиянинг етакчи ишбилармонлари, вазирлари ва депутатларидан ташкил топган делегация Эрдўғанга ҳамроҳлик қилмоқда.
Эрдўғаннинг Анқара аэропортида мухбирларга айтишига кўра, у Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Михаил Касянов билан учрашади.
У ўзининг Москва сафари Туркия ва Россия ўртасида иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантиришга қаратилганини қайд этди.
Эрдўған Россия расмийлари билан Ироқ ва Чеченистон масалаларини ҳам муҳокама этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG