Линклар

Бугун Грузия президенти Эдуард Шеварднадзенинг маълум қилишига кўра, мамлакатнинг мудофаа имкониятларини кучайтириш учун келаси йилда мудофаа сарф-харажатлари деярли икки бараварга ошади.


Шеварднадзега кўра, келаси йилда ҳарбий бюджет 93 миллион лари ëки 43 ярим миллион АҚШ долларини ташкил этади. Унинг айтишига қараганда, мудофаа сарф-харажатларини ошириш ҳақидаги қарор – Грузиянинг НАТО стандартлари талабига жавоб бериш имкониятини ҳам кучайтиради.
Ўтган ойда Грузия НАТОга аъзо бўлиш учун расман мурожаат қилди.
Грузия Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Тедо Жапаридзега кўра, Грузия 2005 ëки 2006 йилда НАТОга қўшилишни кутмоқда.
XS
SM
MD
LG