Линклар

logo-print

Бугун Россия чегара соқчилари Тожикистоннинг Афғонистон билан бўлган чегарасида 200 килограмм қора дорини мусодара қилганини маълум қилди.


Чегара соқчилари матбуот вакилига кўра, 5 нафар нашажаллоб чегара соқчиларини кўриб қолганидан кейин қора дорини ташлаб, Афғонистонга қайта қочиб ўтган.
Жорий йилда Россия чегара соқчилари ва Тожикистоннинг милиция кучлари жами 6 тонна наркотик моддаларни, шу жумладан деярли 4 тонна героинни мусодара қилдилар ва чегарада содир бўлган отишмаларда 43 нафар нашажаллобни отиб ўлдирдилар.
XS
SM
MD
LG