Линклар

Москванинг Твер суди октябр ойида чечен исёнчилари тарафидан гаровга олинганларнинг даъво аризасини 16 январда кўриб чиқишини маълум қилди.


Арзчилар маҳкамадан Дубровкадаги Театр майдонида уларга келтирилган зарарлар ундириб берилишини талаб этмоқдалар. Шундай даъво аризаси билан жами 38 собиқ гаровга олинувчи судга мурожаат этган. Уларга келтирилган зарар умумий кўлами 23 миллион АҚШ доллари миқдорида экани айтилмоқда. Октябр ойида гаровга олинганларни қутқариш пайтида Россия хавфсизлик хизмати ходимлари газ қўллаганликлари оқибатида жами 127 киши газдан заҳарланиб нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG