Линклар

Бугун Қозоғистонда журналист Сергей Дуванов устидан маҳкама жараёни бошланди.


Дуванов 14 яшар қизни зўрлаганликда айбланмоқда. Аммо унинг тарафдорлари ушбу айбловлар ортида сиёсий сабаблар борлигини айтишмоқда. Инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакилларига кўра, қозоқ журналисти президент Назарбоевни танқид этгани учун соҳта айбловлар билан хибсга олинган. Дуванов октябр ойининг оҳирларида Қўшма Штатларга учишидан бир соат олдин ҳибсга олинади. У АҚШда Қозоғистондаги матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият хусусида маъруза қилиши керак эди. АҚШ ҳукумати, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа бир қатор ташкилотлар Астана расмийларига ушбу воқеа юзасидан ташвишланиш билдириб, Дуванов тез орада озодликка чиқарилишини сўраб мурожаат этишган.
XS
SM
MD
LG