Линклар

logo-print

Ироққа қарши ҳарбий амалиётларда Туркиянинг қандай рол тутиши борасида Анқара ўзи қарор беради.


Бу ҳақда Туркия бош вазири Абдулла Гул баён қилди. Бугун мамлакат парламентида чиқиш қилган Гул Туркия бу борада ҳеч кимдан мажбурият олмаганини қайд этди. Кузатувчилар фикрича, агар Ироққа қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланса Туркия жанубий-шарқидаги Инжирлик ҳаво базаси АҚШ кучлари учун муҳим плацдарм бўлиши мумкин. Ўтган ҳафта Туркия бош вазири Абдулла Гул ҳаво базаларини америкаликлар ихтиёрига бериш ёки бермаслик қарорини яқин кунлар ичида эълон қилишини мамлакат ҳарбийларига айтган эди.
XS
SM
MD
LG