Линклар

logo-print

БМТ инспекторлари Ироқда оммавий қирғин қуролларини қидириш ишларини давом эттиришмоқда.


Бағдод расмийсининг Рейтер ахборот агентлигига маълум қилишича, инспекторлар Ироқдаги еттита маҳфий объектни кўздан кечирганлар. Кеча БМТнинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлиги ходимлари ядровий дастурлар бўйича ихтисослашган ироқлик мутахассислар билан учрашувларни бошлаганликларини маълум қилдилар. БМТ вакилларига кўра, агар улар лозим топсалар, ироқлик мутахассислар билан суҳбатлар Ироқдан ташқарида ўтказилиши мумкин. Ўтган тўрт ҳафта давомида халқаро инспекторлар жами 150та объектни кўздан кечирдилар. Текширувларнинг дастлабки натижалари яқин кунлар ичида маълум бўлиши керак.
XS
SM
MD
LG