Линклар

Афғонистон президенти Ҳомид Карзай давлат тизимлари раҳбарларини ҳануз мавжуд бўлган дала қўмондонларини қуролсизлантириш бўйича ишларни тезлаштиришга чақирди.


Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича,Кобулда юқори лавозимли давлат мулозимлари билан ўтказилган мажлисда Карзай, “Толиблар”ҳаракати тор-мор қилингандан бери ўтган бир йилдан кейин ҳам мамлакат зўровонлик, оғир жиноий вазият, коррупция ва қашшоқлик зулми остида қолаётганини қайд этган.
Унинг айтишича, мамлакат шимолий вилоятларида бошланган дала қўмондонларини қуролсизлантириш жараёни жуда секинлик билан бормоқда ва бу ишни тезлаштириш лозим.У, қўмондонлар амалда марказнинг буйруқларини бажармай, ҳанузгача бир-бирлари билан қуролли тўқнашувларда иштирок этаётганларини маълум қилди.
Карзай,ҳукуматнинг асосий вазифаси мамлакат ҳудудида урушни тугатиш ва наркотиклар ишлаб чиқаришга қарши курашишдан иборат эканлигини таъкидлади.”Афғонистон жаҳонда героин ишлаб чиқариш учун хом ашё ҳисобланган энг кўп кўкнор етиштирувчи мамлакат номидан халос бўлиши керак”, деган Ҳомид Карзай.
XS
SM
MD
LG