Линклар

Фаластин муаммоси ва Ироқ атрофидаги вазият Бахрейн пойтахти Манамада ўтадиган араб давлатлари раҳбарлари саммити диққат марказида бўлади.


Саммит биринчи марта Форс кўрфазидаги араб мамлакатида ўтказилади.
Маълумотларга кўра, арабларнинг юқори даражадаги учрашуви 2003 йил 24 мартига белгиланган. Араб давлатлари лигаси Бош котиби Амир Муса бу саммитнинг бошқа вақтга кўчирилиши эҳтимоли тўғрисида кейинги пайтлар пайдо бўлган чайқовчиликларни рад этди.
ИТАР – ТАССнинг хабарига кўра,Бахрейн Ташқи ишлар вазирлигидаги бир манба Араб давлатлари лигасига аъзо бўлган 20 дан зиёд мамлакатлар иштирок этадиган юқори даражадаги учрашувнинг ўз вақтида ўтказилиши учун Қироллик барча зарур чораларни кўришини билдирди.
XS
SM
MD
LG