Линклар

logo-print

Шимолий Корея 1994 йилда музлатиб қўйилган ядровий реакторини қайтадан тиклай бошлади.


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мутахассисларининг айтишича, Ёнбондаги совет намунасидаги ядровий реакторни ишга тушириш учун бир ёки икки ой кифоя қилади.
Вашингтон Корея Халқ Демократик Республикасининг Ёнбондаги ядро реакторини ишга тушириш тўғрисидаги қарорини АҚШ Шимолий Кореяга ёнилғи етказиб беришни тўхтатгани учун қилинаётган шантаж демоқда.Ёнилғи Пхенян ядровий дастурини ишлаб чиқишни тўхтатишга рози бўлмагани учун берилмай қўйилган эди.
Корея Халқ Демократик Республикаси Мудофаа вазири Ким Ир Хон мамлакати ҳарбий можаро юз берган тақдирда “ҳар қандай босқинчини аёвсиз жазолашини” билдирди.
XS
SM
MD
LG