Линклар

logo-print

Ироқда оммавий қирғин қуролларини қидириш ишлари тўхтамаяпти.


25 декабр куни ҳам Бирлашган Миллатлар ташкилоти инспекторларининг уч гуруҳи иншоотларни текшириш учун жўнаб кетди. Ироқ мутахассисларини сўров қилиш ҳам давом этмоқда.Инспекторлар кеча Ироқнинг етти объектини бориб кўрдилар.
Ироқ президенти Саддам Ҳусейн телевидение орқали чиқиб,ўз мамлакати “муқаддас урушга” тайёр эканлигини эълон қилди.
АҚШ эса Ироқнинг ҳарбий дастури тўғрисидаги ҳисоботи ишонч туғдирмаслигини айтиб,Форс кўрфазида ҳарбий кучларини кўпайтирмоқда.
XS
SM
MD
LG