Линклар

Бугун 30 мингдан ортиқ қибризлик турклар Қибриз Европа Иттифоқига қўшилиши учун оролнинг юнон ва турк қисмларини бирлаштиришни талаб этиб, намойиш ўтказдилар.


Мухбирларга кўра, мазкур намойиш қибризлик туркларнинг Европа Иттифоқига қўшилиш учун қилган энг йирик намойишидир.
Намойишчилар Қибризнинг турк лидери Рауф Денктошни қибризлик юнонлар билан келишишга тўсқинлик қилаëтганликда айблаб, унинг истеъфо беришини талаб қилдилар.
Қибризлик юнонларнинг сиëсий партиялари ва касаба иттифоқлари баëнотлар тарқатиб, намойишни қўллаб-қувватладилар.
Европа Иттифоқи Қибризни 2004 йилгача ўзига аъзо бўлишни таклиф қилди ва икки томоннинг ўзаро бирлашишини сўради.
XS
SM
MD
LG