Линклар

БМТ ва Халқаро Атом энергия агентлигининг инспекторлари Ироқда оммавий қирғин қуролларини қидириш ишларини давом эттирмоқдалар.


Бугун БМТ инспектори Ироқ расмийлари иштирокида Бағдоддаги Технология университетининг раҳбари Мазен Муҳаммаддан интервю олди. БМТ инспекторлари 27 ноябрда ўз ишларини қайта бошлаганларидан бери бу уларнинг Ироқ олими билан ўтказган иккинчи интервюсидир.
Қўшма Штатлар раҳбарияти ироқлик олимларни Бағдод режимининг тазйиқларидан ҳимоя қилиш учун инспекторлар бу олимларни мамлакатдан олиб чиқиб, интервю қилишларини хоҳлайди.
XS
SM
MD
LG