Линклар

Туркия парламенти президент ветосини қайтариб, конституцияга ҳукмрон партия лидери Реджеп Эрдоғанга бош вазир лавозимини эгаллаш имконини берадиган ўзгартиришларни иккинчи марта маъқуллади.


Конституцияга кўра, энди Туркия президенти Ахмет Сезер бу қонунни ё имзолаши, ёки умумхалқ сўрови – референдумга чиқариши лозим.
Мўътадил исломчи, Адолат ва тараққиёт партиясининг лидери Эрдоған диний адоват қўзғатганда айбланиб, суд қарори билан вазирлик лавозимини эгаллаш ҳамда парламентга сайланиш учун ўз номзодини қўйиш ҳуқуқидан маҳрум этилган эди.
XS
SM
MD
LG