Линклар

Яқинда Покистонда қўлга олинган исломий экстремист Азиф Захир автобусни портлатиш натижасида 14 киши ҳалок бўлган террактга алоқадорлигини тан олди.


Маълумки, қурбон бўлганлар асосан француз мутахассислари эдилар.
Захир америкалик дипломатларга ҳужум қилишга тайёргарлик кўришда гумон этилиб Покистон шаҳри Карачида ҳибсга олинганди.
Ҳозирча унга айблов қўйилган эмас.Покистон қонунларига кўра, террорчиликда гумон қилинаётган шахс айблов қўйилмай бир йилгача қамоқда сақланиб турилиши мумкин.
Тақиқланган экстремистик гуруҳ аъзоси бўлган Захир толиблар режими пайтида Афғонистонда тайёргарликдан ўтганини полицияга айтиб берган.
XS
SM
MD
LG