Линклар

Афғонистондаги асилтеррор қўшинлар қўмондони Америка генерали Дэн Макнилл “Ал Қоида” жангариларининг қолганларини тезроқ йўқ қилиш учун Покистоннинг фаолроқ ёрдами зарурлигини билдирди.


Макнилл Покистоннинг террорчиликка қарши курашда қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади. Лекин, шу билан бирга у, Покистон ўз ҳарбий контингентини Афғонистон чегарасида кўпайтириш билан кўпроқ ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлади.
Аввалроқ Покистон чегара районларидаги ҳарбий қисмларини Кашмирга, Покистон—Ҳиндистон можароси авж олган районга қўшимча куч ташлаш баҳонасида қисқартирган эди.
XS
SM
MD
LG