Линклар

logo-print

Чеченистон пойтахти Грознийда 27 декабрда амалга оширилган террор натижасида 46 киши ҳалок ва 150 киши ярадор бўлган.


Маъмурларнинг айтишича, террорчи худкушлар
портлатгич юкланган икки автомобилни Чеченистон Ҳукумат уйи биносига йўналтирганлар.
Зарар кўрганлар орасида Чеченистон хавфсизлик кенгаши котиби Рудник Дудаев ва республика бош вазири ўринбосари Зина Батижева ҳам борлиги аниқланди.
Ҳозирча ҳеч ким портлаш учун маъсулиятни ўз зиммасига олмади. Россия маъмурлари террор учун Аслан Масхадов бошлиқ чечен сепаратчиларини айбладилар.
Масхадовнинг ҳозир Лондонда турган вакили Ахмед Закаев Грознийдаги террорчиликни қоралади ва айбни Чеченистонда зўравонликни кучайтираётган Россияга юклади.
АҚШ Чеченистон пойтахтидаги террорчилик амалиётини қоралади ва чечен сепаратчиларини террорчи гуруҳлар билан барча алоқаларни узишга чақирди.
XS
SM
MD
LG