Линклар

Бугун Россия президенти Владимир Путин ўзининг айрим сиëсий иттифоқдошларини яқинлашиб келаëтган Янги йил билан табриклаб, АҚШ президенти Жорж Буш, Хитой лидери Цзен Цзямен ва Ҳиндистон бош вазири Атал Бехори Важпайи билан янада яқинроқ алоқалар ўрнатишга чақирди.


Путин Бушга йўллаган табрик мактубида, “Биз жорий йилда Россия-АҚШ ҳамкорлик дастурида белгиланган барча мақсадлар бўйича қатор муваффақиятли натижаларга эришдик ва Россия-АҚШ муносабатлари чинакам ҳамкорликка айланди”, деб ëзади.
Путин Важпайи ва Цзяменга йўллаган табрик мактубларида, Россия-Ҳиндистон ва Россия-Хитой муносабатлари ҳамкорлик йўлида ривожланишда давом этиши ҳақида умид билдирди.
Путин 2002 йилда мазкур 3 лидер билан учрашиб, дипломатик муносабатларни ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG