Линклар

logo-print

"Афғон исломий пресс"нинг хабарига кўра, АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий кучлари, мамлакатнинг собиқ вазири Муҳаммад Наим Кўчийни Пактиë вилоятида қамоққа олган.


Покистонда жойлашган мазкур ахборот бошқармасининг билдиришича, Ҳожи Муҳаммад Наим Кўчий пойтахт Кобул яқинидаги маҳаллий бир учрашувга кетаëтганда қўлга олинган. Бу хабарни Пактиë вилояти ҳокими Роз Муҳаммад Далилий ҳам тасдиқлайди. Бироқ қамоққа олиш сабаблари ҳақида маълумот бермайди.
Маълумки, Ҳаим Кўчий 1992 йили Афғонистонда коммунистик ҳукуматдан кейин вижудга келган биринчи ҳукумат даврида этник жамоалар ва давлат чегаралари вазири лавозимида ишлаган. У 2001йили мағлубиятга учраган Толибон даврида ҳеч қандай вазифа бажармаган.
Ҳозир эса, Наим Кўчий Пактиë вилоятидаги этник паштунларнинг Аҳмадзай гуруҳига раҳбарлик қилади.
XS
SM
MD
LG