Линклар

Минскда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ваколатхонаси ўз ишини қайта бошлайдиган бўлди.


Белоруссия Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, ОБСЕ идораси расман биринчи январдан очилди. Аммо бу ташкилот ходимлари ҳали бу ерга етиб келганларича йўқ. Бундан ташқари, ОБСЕнинг Белоруссиядаги миссиясини ким бошқариши масаласи ҳам ҳал этилган эмас.
Венада ОБСЕ Котиботи Белоруссия маъмурларининг ҳамкорликни қайта бошлаш тўғрисидаги қарорини табриклади. Бу Белоруссияда инсон ҳуқуқлари борасидаги вазиятни бундан кейин ҳам кузатиб боришга имкон беради.
Белоруссия президенти Александр Лукашенко ОБСЕ ваколатхонасини мазкур ташкилот 2001 йил президентлик сайловларининг ўтказилиши тартибини танқид қилгандан ва белорус маъмурларини инсон эркинликларини буғаётганликда айблагандан кейин ёпиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG