Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш Саддам Ҳусейн режимининг тазирини бериб қўйиш пайти яқинлашиб қолганини баён қилди.


У ўзининг Техасдаги ранчосида журналистлар ҳузурида гапириб, Ироқ муаммосини тинч ҳал этишни исташини, аммо Саддам Ҳусейн ихтиёрий равишда қуролсизланишга тайёр эканлигини кўрсатувчи далиллар камлигини қайд этди.
Ўз навбатида Ироқ Бош вазири ўринбосари Тариқ Азиз АҚШни БМТ инспекцияси натижаларидан қатъий назар мамлакатини босиб олиш ниятида эканлиги учун айблади.
БМТ экспертлари оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган Ироқ ҳудудидаги объектларни текширишни давом этирмоқдалар. БМТ инспекторлари бошлиғи Ханс Бликс Ироққа январ ойининг иккинчи ярмида келишини билдирди. 27 январда Бликс БМТида инспекция натижалари тақдим этиладиган маърўза билан чиқади.
XS
SM
MD
LG