Линклар

Франция президенти Жак Ширак ва Германия канцлери Герхард Шрёдер ўртасидаги келишувга кўра, иккала мамлакат БМТ Хавфсизлик кенгашида Ироқ ва Шимолий Корея масалалари овозга қўйилганида бир хил позицияни билдирадилар.


Президент Ширак маъмуриятининг маълум қилишича, икки президент кеча телефон орқали суҳбатлашганлар ва шундай қарорга келганлар.
Ширак ва Шрёдер, шунингдек, 14 январ куни Парижда учрашишга келишиб олдилар.
Жорий йилда Германия БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзоси сафларига қўшилди. Эслатиб ўтаман, Кенгашнинг 5 аъзоси доимий, қолган 10 аъзоси эса доимий бўлмаган, сайланадиган аъзолардир. Германиянинг Кенгашга аъзолик муддати 2 йил давом этади. Германия Кенгашнинг келаси ойда бўлиб ўтадиган йиғинида раислик қилади.
XS
SM
MD
LG