Линклар

logo-print

Озарбайжон суди бугун мухолифат лидерини уч йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.


Ҳукм олий суд томонидан тасдиқланиши керак.
Суд расмийларининг маълум қилишларича, Озарбайжон Исломий партияси лидери Хожиоға Нуриев ўтган йилда чегарадан ўтишга ҳаракат қилаётган чоғида расмийларга пора берганликда ва уларга қаршилик кўрсатганликда айбланган ва суд қилинган, сўнг шартли равишда озодликда қолдирилган эди. Энди эса прокурорлар талабларини қондирган ҳолда суд Нуриевни озодликдан маҳрум этишга қарор қилди.
Озарбайжон қонунларига кўра, ҳукмни Апелляция суди тасдиқлаши керак.
Озарбайжон жанубидаги Нардаран қишлоғи аҳлининг қарийб 1000 нафари кеча Нуриевга таянч кўрсатиш мақсадида намойиш ўтказди.
XS
SM
MD
LG