Линклар

Эрон ташқи ишлар вазири Камол Харрозий бугун Ашхободда Туркманистон президенти Сапармурот Ниёзов билан учрашиб, Каспий давлатлари саммити масаласини муҳокама қилди.


Каспий денгизи бўйидаги беш давлат – Эрон, Туркманистон, Россия, Қозоғистон ва Озарбайжон раҳбарлари жорий йилда Теҳронда учрашиб, Каспий денгизи мақомини аниқлашга ҳаракат қиладилар.
Ўтган йилда Каспий саммити Ашхободда ўтказилган, бироқ унда қатнашган беш давлат расмийлари Каспий денгизининг нефт ва газ заҳираларини қандай тақсимлаш борасида келишувга эриша олмаган эдилар.
Эрон позициясига кўра, Каспийдаги барча табиий бойликлар беш мамлакат томонидан биргаликда ривожлантирилиши, бундан олинган даромад эса беш давлат ўртасида тенг бўлиниши керак. Бошқа мамлакатлар эса Каспий денгизи ва соҳилини миллий секторларга бўлиш лозим, деб таъкидламоқдалар.
Харрозий Ниёзов билан учрашуви чоғида саммитни 17 январга белгилашни таклиф этди, бироқ Туркманистон раҳбари мамлакат ичидаги вазият унинг эътиборини талаб қилаётганлиги сабабли, саммитни кечга қолдиришни сўради.
XS
SM
MD
LG