Линклар

logo-print

Туркия бош вазири Абдулла Гул бугун Дамашқда Сурия президенти Башар Ал-Ассад билан учрашди.


Икки мамлакат расмийлари ўртасидаги музокараларда асосий эътибор Ироқ бўҳронининг дипломатик йўл билан ҳал этилишига қаратилди. Учрашувдан сўнг Абдулла Гул бўҳрон тинч йўл билан ҳал этилишига ишонишини айтди.
Абдулла Гулнинг бугун Суриядан сўнг Мисрга бориши кутилмоқда. Эртага у Коҳирада Миср президенти Хусни Муборак ва Араб Лигаси бош котиби Амр Мусса билан учрашади.
Душанба куни Гулнинг Амманга бориши ва Иордания қироли Абдулла билан учрашиши режалаштирилган. Гулнинг Эронга бориши ва айни масала юзасидан музокаралар олиб бориши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
Туркия азалдан Ироқ билан уруш бошлаш режасига қаршилик кўрсатиб келмоқда. Чунки бунинг Туркияга таъсири жиддий бўлиши мумкин. Ироқдаги бўҳрон Туркия иқтисодига салбий таъсир кўрсатиб, айни вақтда туркиялик курдлар орасида сепаратизм ғояларини кучайтириб юборади, деб ҳисоблашмоқда Анқара расмийлари.
XS
SM
MD
LG